
“Чўқинтирган ота”, “Зулм кўчалари”, “Амалиётчи” каби фильмлар юлдузи, америкалик актёр Роберт Де Ниро ўтган йили 79 ёшида яна бир бор ота бўлган эди. У кексайганда фарзанд парвариш қилиш мушкул деган стереотипларни буткул рад этган ҳолда ҳозирда бир яшар қизалоғи тарбияси билан шуғулланиб келмоқда.

Фото: Тhе Voicemag
Албатта, бола парвариши бўйича мажбуриятларнинг барчаси отанинг бўйнида эмас — актёрнинг ёрдамчилари бор. Икки карра “Оскар” мукофоти совриндори айтишича, барча фарзандларидан энг кенжаси — Жия Виржиния исмли қизи уни ҳеч қандай шартларсиз чин кўнгилдан отасини яхши кўрадиган ягона фарзанддир.

Фото: Daily Mail
“У мени ҳеч қандай шартсиз, танқидсиз ва ҳеч нарсага қарамай севадиган ягона одамдир”, — дейди актёр.
Жия актёрнинг еттинчи фарзанди бўлиб, 2023 йил баҳорда туғилган. Унинг онаси Тиффани Чен жанг санъати бўйича мураббий бўлиб ишлайди. Эр-хотин фарзанди туғилгандан бир ой ўтгачгина оммага янгилик билан бўлишди. Улар “Амалиётчи” фильмини суратга олиш пайтида танишган. Фильмда Де Ниро меҳмонхона менежери ролини ижро этган, Тиффани эса бош қаҳрамонларга жанг санъатидан дарс берган. Аёл турмуш ўртоғидан 34 ёшга кичик.

Фото: Тhе Voicemag
2018 йилда Роберт Де Ниро иккинчи аёли — Грэйс Хайтауэр билан ажрашган. 2021 йил август ойида эса Роберт ва Тиффанини Нью-Йоркдаги сайр пайтида кўриб қолишган. Улар ўз муносабатлари ҳақида фарзандли бўлгач оммага эълон қилишди.

Фото: New York Post
Актёрнинг биринчи никоҳидан 2 нафар фарзанди — 52 ёшли асраб олинган қизи Дрена ва 47 ёшли ўғли Рафаэл бор. Иккинчи турмушидан эса 26 ёшли ўғли Эллиот ва 12 ёшли қизи Хелен бор. Туки Смит исмли аёлдан эса актёрнинг икки нафар эгизак қизлари туғилган.
Афсуски, бу йил Робертга нафақат оталик бахтини, балки йўқотишнинг аччиқ аламини ҳам келтирди: 8 июль куни 79 ёшли бобо 17 ёшли набираси — Дренанинг ўғли Леандрони дафн этди. Миш-мишларга кўра, йигит ошириб юборилган дозадан вафот этган. Аммо онаси ўғлини қасддан муддати ўтган ноқонуний дорилар билан заҳарлашган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар