date
views 226

Килиан Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди

Килиан Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди
Франциялик футболчи Мадриднинг Ла Моралеха туманидан 18 миллион еврога уй харид қилди, дея хабар бермоқда La Razon. Савдо далолатномаси 21 май куни имозланган.

Мбаппе танлаган жой “Реал” базасида 5 дақиқалик масофада жойлашган.

Килианнинг янги уйи ёнида актёр Ричард Гирнинг ҳовлиси, рўпарасида эса Серхио Рамоснинг уйи жойлашган. Испаниялик ҳимоячи Мадридга борганида, ўша уйида яшайди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе май ойида “ПСЖ”дан кетишини маълум қилганди. Қайд этилишича, футболчи “Реал” билан шартнома имзолайди, бироқ ҳали бу хабар расман тасдиқланмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Килиан Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди