date
views 576

Россия Харьковдаги гипермаркетга зарба берди, 15 киши ҳалок бўлди (фото)

Россия Харьковдаги гипермаркетга зарба берди, 15 киши ҳалок бўлди (фото)
Фото: Reuters
Россия армияси 25 май куни Харьковни ўққа тутди. Одамлар гавжум бўлган “Эпицентр” қурилиш гипермаркети ҳужумга учради, 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Харьков вилояти давлат администрацияси раҳбари Олег Синегубовга таяниб, BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, 43 киши тан жароҳати олган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир, бир киши куйиш асоратлари билан реанимациясида. 13 ёшли бола операция қилинган. Ҳалок бўлганлар орасида гипермаркет ходимлари ҳам бор.

“Эпицентр” вакилларининг сўзларига кўра, ҳужум вақтида гипермаркетда 200 га яқин одам бўлган, 16 киши бедарак йўқолган.

"Снаряд лак ва бўёқ материаллари бўлган мажмуага тушган, натижада ёнғин келиб чиққан", — дейди Харьков вилояти полицияси бошлиғи Владимир Тимошко.

Объектга зарба бериш учун УМПБ Д-30 авиация снарядларидан фойдаланилгани айтилмоқда. Харьковда яна бир ҳужум 25 май куни тунда марказий боғда содир бўлган, 25 киши жароҳатланган. Еттита кўп қаватли турар жой, шифохона, дўкон, илмий-тадқиқот институти биноси, автомашиналар зарар кўрган.

Фото: Харьков фавқулодда вазиятлар бўйича хизмати

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Харьковдаги гипермаркетга зарба берди, 15 киши ҳалок бўлди (фото)