date
views 254

Ноқонуний равишда Россияга боришга уринган 5 нафар афғонистонлик Қозоғистонда ушланди

Ноқонуний равишда Россияга боришга уринган 5 нафар афғонистонлик Қозоғистонда ушланди
Фото: Afghanistan International
Ноқонуний йўллар орқали Россияга ўтишга уринган 5 нафар афғонистонлик қочқин Қозоғистон ҳудудида ҳибсга олиниб, Кобулга депортация қилинди. Бу ҳақда Afghanistan International нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳибсга олинганлар Россияга кириб олгач, у ерда бир оз қолиб, сўнгра Европага кетишни режа қилган. Қозоғистон чегарасидан ўтказиб қўйишни ваъда қилган гуруҳга қочқинларнинг ҳар бири 5-7 минг доллар атрофида пул тўлаган.

Контрабанда билан шуғулланадиган гуруҳлар қочқинларни Қозоғистон-Россия чегарасида қолдириб кетган. Ҳудуддаги чегарачилар эса уларни зудлик билан аниқлаб, ҳибсга олган.

Ҳодисанинг эълон қилинган тафсилотларига кўра, фуқароларнинг ҳеч бирида Россия ёки Европа давлатларига кириш учун визалар бўлмаган. Қозоғистон расмий ташкилотлари ҳам қочқинлар борасида махсус хулосага келиб, ҳибсга олинганларни беш йил муддатга мамлакатдан депортация қилган.

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари сўнгги пайтларда кўп сонли қочоқлар Россия орқали Европа давлатларига кириш учун ушбу давлат чегараларини кесиб ўтишни истаётгани ҳақида хабар берган. Шу сабабдан ҳам Қозоғистон ўз чегараларида янги назорат постлари ташкил этишга қарор қилган.

Қозоғистон ўз фуқароларини норасмий каналлар орқали қочқинларнинг Россияга ўтишига ёрдам бериш етти йилгача қамоқ жазосига тортилишга сабаб бўлишидан огоҳлантирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ноқонуний равишда Россияга боришга уринган 5 нафар афғонистонлик Қозоғистонда ушланди