
Фото: Aidos Sadykov
Украина пойтахти Киев шаҳрида қозоғистонлик журналист Айдос Содиқов ҳаётига суиқасд уюштирилди, унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Украина Бош прокуратураси жабрланувчининг қочқин мақомига эга экани ва рафиқаси билан Украинада яшаётгани ҳақида маълумот берди.
Қайд қилинишича, номаълум шахс автомобилда ўтирган Содиқовга қарата ўқ узган, шундан сўнг ғойиб бўлган. Унинг ёнида бўлган рафиқасига жароҳат етказилмаган. Содиқов оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Киев шаҳри прокуратураси қасддан одам ўлдиришга суиқасд бўйича (Жиноят Кодексининг 15-моддаси 2-қисми, 115-моддаси 1-қисми) бўйича судгача тергов жараёнини бошлаган.
Айдос Содиқов бир неча бор Қозоғистон ҳукуматини танқид қилгани, шунингдек, 2022 йил январидаги намойишларни қўллаб-қувватлагани, шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни россияпарастликда айблаган кескин танқидлари билан танилган.
У 2014 йилда қочқин мақомини олган ва Украинага оиласи билан кўчиб ўтган.
Қозоғистон ЖурналистиУкраина ПойтахтиСуиқасд ҲодисасиАйдос СодиқовОғир АҳволЖиноят Кодекси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар