Фото: Global Look Press
Туркиялик шифокорлар ўпка саратонини даволаш учун янги усулни таклиф қилишмоқда. Анқара гематология ва онкология уюшмаси тадқиқотлари ҳақида Sabah нашри хабар берди.
Уюшма бош котиби, доктор Женгиз Карачин «ADRIATIC» дея номланган янги терапия тадқиқотлари натижаларини сўзлаб берди. Кимёвий ва нур терапиясидан сўнг касаллик қайталанишига йўл қўймаслик учун иммун терапиясини ҳам ўтказиш керак. Ушбу усул қўлланганда саратоннинг қайталаниш эҳтимоли 27 фоизга камайган. Турк мутахассисининг таъкидлашича, бу сўнгги 20 йилда натижа берган илк лойиҳадир.
«Саратонни даволашда бошни айлантирадиган даражадаги ютуқларга эришилмоқда. Лейкемия, лимфома ва миеломани даволашдаги муваффақиятлар каррасига ўсди. Ҳозир биз эътиборни нафақат саратонни даволашга, балки унинг назоратига ҳам қаратишимиз керак», — деди Женгиз Карачин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”