00:52 / 25.06.2024
174

Европа Иттифоқи Венгрияни четлаб ўтиб, Украинага ёрдамнинг биринчи траншини маъқуллади

Европа Иттифоқи Венгрияни четлаб ўтиб, Украинага ёрдамнинг биринчи траншини маъқуллади
Фото: AP
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 24 июн куни бўлиб ўтган йиғилишда Украинага Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромаддан олинган 1,4 миллиард евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг биринчи траншини маъқуллади. Бу ҳақда BBC ёзди.

Пул Украинага ёрдам фонди (UAF) орқали Киевга юборилади. Аввалроқ, Венгрия пул траншини блоклаб қўйган эди. Бироқ Европа Кенгашининг юридик хизмати Будапешт йил бошида жамғарма яратиш бўйича овоз беришда бетараф қолгани учун тўловларни тўхтата олмаслигини маълум қилди.

Европа Иттифоқи расмийларининг айтишича, Венгрия ветосини четлаб ўтиш мумкин, чунки фондга Европа солиқ тўловчиларидан маблағ тушмайди. Бундан ташқари, бугунги қарор бир овоздан қўллаб-қувватлашни талаб қилмайди, шунинг учун Венгрия буни хоҳласа ҳам тўсиб қўя олмас эди.

Reuters хабарига кўра, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто йиғилишда кам гапирган, лекин ижтимоий тармоқда «баланд овозда чиқиш қилиб», бошқа ҳукуматларни уруш жазавасида ва гўё ўз халқининг иродасини эътиборсиз қолдирганликда айблаган.

Сийяртонинг таъкидлашича, Венгрия Европа Иттифоқи қарори устидан шикоят қилишнинг қонуний имкониятларини ўрганиш ниятида.

Венгрия Украина учун сотиб олинган қуролларга компенсация сифатида UAF томонидан 6,6 миллиард евро тўлашни ҳамон блоклашда давом этмоқда.

Россиянинг музлатилган активлари бўйича фоизлардан тушган пул, олдинги харажатларни қоплаш учун эмас, балки тўғридан-тўғри қурол сотиб олиш учун ишлатилади. Бу миқдорнинг тўртдан бир қисми Украина ҳарбий корхоналаридан харидларга сарфланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Венгрияни четлаб ўтиб, Украинага ёрдамнинг биринчи траншини маъқуллади
ePN