23:21 / 26.06.2024
512

Байденнинг АҚШ сайловлари олдидан асосий қўрқуви ошкор бўлди

Байденнинг АҚШ сайловлари олдидан асосий қўрқуви ошкор бўлди
Фото: Bloomberg
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти нефть нархи ошишидан қўрқиб, президентлик сайловлари олдидан Россия, Эрон ва Венесуэлага нисбатан енгилроқ санкциялар жорий қилмоқда, дея Тhе Washington Post хабар берди.

Нашр суҳбатдошларининг қайд этишича, Вашингтон Ғарб иқтисодлари фаолиятига зарар етказишдан хавотирда.

АҚШ маъмурияти вакилига кўра, Байден америкалик истеъмолчилар учун ёнилғи қуйиш шохобчаларида энг паст нархни таъминлаш учун “ҳамма нарса” қилмоқчи. АҚШ Ғазначилигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси собиқ раҳбари Жон Смит Вашингтон санкцияларни ғарб иқтисодлари фаолиятига зарар бермаслик учун “ўта эҳтиёткорлик билан” жорий этишини тан олган.

Аввалроқ АҚШ Байденнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Саудни камситгани учун учун ҳақ тўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ар-Риёд Вашингтонни нефть долларлари бўйича келишувни янгилашдан бош тортиб, жазоламоқда.

Эндиликда Қўшма Штатлар “дунё ҳукмронлиги”ни йўқотиш хавфи бор, дейди эксперт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байденнинг АҚШ сайловлари олдидан асосий қўрқуви ошкор бўлди