19:36 / 27.06.2024
185

Аксарият америкаликлар на Трамп, на Байден президент бўлишини хоҳлашади

Аксарият америкаликлар на Трамп, на Байден президент бўлишини хоҳлашади
Фото: Google Images
Аксарият америкаликлар АҚШ президентлигига номзодлардан қониқмаяпти. Тhе New York Times газетасининг Siena коллежи билан ҳамкорликда ўтказган сўровига кўра, улар Трампни ҳам, Байденни ҳам янги президент сифатида кўришни хоҳламайди. АҚШда президент сайловлари шу йилнинг 5 ноябрига белгиланган.

20–25 июнь кунлари бўлиб ўтадиган теледебатлар олдидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, сайловчилар, умуман, иккала номзодни ҳам ёқтирмайди. Шу тариқа, респондентларнинг 61 фоизи демократик партияга бошқа номзод кераклигини айтган. Сайловчиларнинг 54 фоизи эса бошқа республикачи номзод зарурлигини қайд этган.

Апрель ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, номзодлар тенг овоз олганди. Янги сўровномада Трампни 40 фоиз, Жо Байденни эса 37 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган.

Мустақил номзод Роберт Кеннеди 7 фоиз сайловчиларнинг қўлловига сазовор бўлди. Қайд этилишича, май ойи охирида Дональд Трампнинг судлангани сайловчилар фикрига салбий таъсир кўрсатмаган. Уларнинг 90 фоизга яқини собиқ президент ҳақида ҳали ҳам ижобий фикрда эканлигини билдирди.

Сайловчиларнинг қарийб 70 фоизи, жумладан, Байденни қўллаб-қувватловчилар, унинг ёши энг катта муаммо бўлиб қолаётганини таъкидлаган. Респондентларга кўра, Жо Байден президент лавозимини самарали бажариш учун жуда кекса ёшда. Шу билан бирга, сайловчиларнинг тахминан 40 фоизи Дональд Трампни ҳам қайта сайланиш учун жуда кекса деб ҳисоблайди.

Теледебатнинг биринчи босқичи бугун, 27 июнь куни бўлиб ўтади. Респондентларнинг 77 фоизи баҳсни томоша қилишни режалаштирган, 19 фоизи эса томоша қилмоқчи эмаслигини билдирган.

Студияда томошабин бўлмаслиги кутилмоқда, чунки Байденнинг ёрдамчилари Дональд Трампнинг аудиториясини жуда шовқинли деб ҳисоблашади. Баҳснинг иккинчи босқичи сентябрь ойи бошида бўлиб ўтиши мумкин. ABC News телеканалининг ёзишича, ҳар икки номзод 10 сентябрь куни канал сайтида иккинчи дебат ўтказишга рози бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аксарият америкаликлар на Трамп, на Байден президент бўлишини хоҳлашади