10:21 / 29.06.2024
302

Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани маълум бўлди

Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани маълум бўлди
Бир неча кун олдин Саудия Арабистони расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида 1300 дан ортиқ одам вафот этганини билдирганди. «Газетa.uz» манбаси зиёрат чоғида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этганини маълум қилди.

Ҳозирча улар айнан қандай сабаб билан вафот этгани аниқ эмас.

Аввалроқ Saudi Press Agency (SPA) мамлакат соғлиқни сақлаш вазирига таяниб, вафот этаётганларнинг кўпчилиги тўғридан-тўғри қуёш нури остида узоқ масофаларни бошпана ва қулайликсиз пиёда босиб ўтганини маълум қилганди.

Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида бир неча кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар бор.

Бу йил Ҳаж зиёрати 14−19 июнь кунлари бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, унда 1,8 миллионга яқин зиёратчи иштирок этган бўлса, шундан 1,6 миллиондан ортиғи хориждан келган.

Ҳаж кунларида жазирама иссиқ кузатилди. Шу тариқа, 17 июнь куни Макка шаҳридаги Масжиди Аъзамда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 51,8 даражага етди. Расмий ҳужжатлари бўлмаган зиёратчилар Ҳаж йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига борганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани маълум бўлди