
Фото: Wikipedia
АҚШ вице-президенти Камала Харрис демократларнинг Оқ уй президенти Жо Байденнинг сайловолди биринчи дебатида мағлубияти ҳақидаги хавотирларини бостиришга уринди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Байденнинг мунозаралар чоғидаги суст ҳаракатлари ва тўхтаб-тўхтаб жавоб беришлари сайловчиларнинг унинг яна тўрт йиллик президентлик муддатини эгаллашга яроқсизлиги ҳақидаги хавотирларини кучайтирди ва демократларда 5 ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида бошқа номзодни илгари суриш фикрини туғдирди.
“Президентлик пойгаси натижалари июнь ойининг бир кечасида ҳал этилмайди. Уларни сиз, биз ҳал қиламиз. Кейинги йил Оқ уйни ким бошқаришини келгуси 130 кун ичида биргаликдаги ҳаракатларимиз белгилайди. Ва ниҳоят, бу сайлов олдидан ҳаммани бир савол қийнамоқда: биз қандай мамлакатда яшашни хоҳлаймиз — эркинлик, адолат ва қонун устувор мамлакатдами ёки тартибсизлик, қўрқув ва нафрат мамлакатида?” — деди Харрис. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.