
Фото: AP
Эронда президентлик сайловларининг иккинчи тури натижалари эълон қилинди. Сайлов комиссияси хабарига кўра, Ислоҳотчилар қанотидан ягона номзод, этник озарбойжон Масъуд Пезешкиён 16,4 млн эронликлар томонидан қўллаб-қувватланди ва ғалабага эришди.
Унинг рақиби Консерваторлар қанотидан номзод Саид Жалилий 13,5 млн овоз олган.
Биринчи турда ҳам Пезешкиён ғалаба қозонганди. Бироқ иккала номзод ҳам 50 фоиздан кўпроқ овоз жамғара олмагани ортидан президент сайлови ғолиби иккинчи турда аниқланиши маълум бўлганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар