15:16 / 07.07.2024
630

Байден: “Мен дунёни бошқараман”

Байден: “Мен дунёни бошқараман”
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден АBC нашрига берган интервьюсида собиқ президент Дональд Трамп билан мунозарадаги муваффақиятсиз фаолиятини унинг умумий аҳволини акс эттирувчи эмас, балки алоҳида “ёмон эпизод” деб атади.

"Мен ҳар куни когнитив тестдан ўтаман. Биласизми, мен нафақат кампания олиб бормоқдаман. Мен дунёни ҳам бошқараман", — деди Байден.

Суҳбат чоғида Байден шахсий шифокорлари билан доимий текширувдан ўтишини ва агар бирор нарса нотўғри бўлса, унга айтишдан тортинмасликларини айтган.

"10 дақиқада 100 метрга югура оламанми? Йўқ. Лекин мен ҳали ҳам кўринишим жойида. Дебатларга келсак, тайёргарлик борасида ўз инстинктларимга қулоқ солмадим", — дея қўшимча қилган Байден.

Байден Трампнинг аралашуви уни бир неча метр масофадан саросимага солганини айтган: "Мен саволга жавоб бераётганимда унинг микрофони ўчирилганига қарамай, у ҳамон қичқирарди. Бунинг учун уни айбламайман, лекин мен ўзимни бошқара олмаганимни англадим".

Трамп одатда кўпроқ оломонни ўзига жалб этиши эслатилганда, президент рақибини “патологик ёлғончи” деб атаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден: “Мен дунёни бошқараман”
ePN