![Сурия президенти Эрдўғон билан учрашиш шартини айтди](/uploads/posts/2024-07/xc7fbffe936_photo_2024-07-16_10-00-38-x2v0aszb.webp.pagespeed.ic.RI9oPKd62c.webp)
Фото: Энаб Балади
Сурия президенти Башар Асад туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Сурия миллий манфаатларига мос келадиган учрашувга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда SANA хабар берди.
“Агар учрашув мамлакат манфаатларига жавоб берса, мен уни ўтказаман”, — деди Асад.
У шу тариқа журналистларнинг Туркия президенти билан учрашиш имконияти ҳақидаги саволига жавоб берди. Сурия президенти масала учрашув мазмунида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Туркия расмийларидан ҳеч бири нега 13 йил олдин Дамашқ ва Анқара ўртасидаги муносабатлар “издан чиқиб кетганини” айтмаган.
Асад, шунингдек, Сурия ва Туркия расмийлари ўртасидаги учрашувлар тўхтамаганини, у давом этаётганини айтди.
“Айрим воситачилар томонидан хавфсизлик органлари даражасида учрашувга тайёргарлик кўрилмоқда... Учрашув бўлганда эълон қиламиз. Ҳеч қандай сир йўқ”, — деди сиёсатчи.
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ҳамкасблари билан икки давлат муносабатларини нормаллаштириш, Туркия ва Сурия етакчиларининг музокараларини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тузмоқда. Эрдўғоннинг айтишича, Фидан унинг Асад билан учрашувини, эҳтимол, учинчи мамлакатда ташкил этади. Сурия ТИВ бунга жавобан давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши 2011 йилгача бўлган ҳолатга қайтишга асосланиши кераклигини таъкидлаган. Туркия президенти унинг мамлакати Сурия ички ишларига аралашишни мақсад қилмаётганини билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/xe51103d5ed_dvk-1n6zjoa3.webp.pagespeed.ic.DjtUHvGXbX.webp)
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
![Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз" расм](/uploads/posts/2024-07/x1152f14ee6_796315_680.webp.pagespeed.ic.ZD2SmFVj3X.webp)
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
!["BMW IX" ҳайдовчиси 87 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 65 млн. сўм тўлади расм](/uploads/posts/2024-07/x213da2cad5_01.webp.pagespeed.ic.UzYZyXQvMx.webp)
"BMW IX" ҳайдовчиси 87 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 65 млн. сўм тўлади
![Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди расм](/uploads/posts/2024-07/xc983280ca3_photo_2024-07-16_09-49-12-liu2c70f.webp.pagespeed.ic.ti7dz9OCfO.webp)
Германия Украинага қирувчилар етказиб беришдан бош тортди
![Дмитрий Кулеба НАТОга қўшилиш ҳақида кескин баёнот берди расм](/uploads/posts/2024-07/x8f532acac5_kuleb-fhq9kkth.webp.pagespeed.ic.0k0siOn3Dj.webp)
Дмитрий Кулеба НАТОга қўшилиш ҳақида кескин баёнот берди
![Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади расм](/uploads/posts/2024-07/xc929bb53fb_i2tczbtdkvm_tw013vookrvuthjtp2mk.webp.pagespeed.ic.cv2rolKvMY.webp)
Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади
![Нетаняҳу Ғазодаги урушни тугатиш шартини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x8c97d69fdb_01.webp.pagespeed.ic.vUi4lvgKl6.webp)
Нетаняҳу Ғазодаги урушни тугатиш шартини айтди
![Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x34cd47690d_erd-pvr7oeok.webp.pagespeed.ic.Sk_xFtjBWM.webp)
Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди