06:58 / 26.07.2024
54

Украина разведкаси Россия банкларига кенг кўламли киберҳужум уюштирди

Украина разведкаси Россия банкларига кенг кўламли киберҳужум уюштирди
Фото: Getty Images
Россиянинг йирик банклари, уяли алоқа операторлари, шунингдек, бир қатор бошқа хизматлар, жумладан, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГРУ) томонидан уюштирилган киберҳужумга учради. Бу ҳақда Hromadske разведка хизматидаги манбага таяниб ёзди.

Манбага кўра, «операция» 3 кун олдин бошланган ва ҳамон давом этмоқда. Россиянинг бир қатор молиявий институтлари, жумладан «Альфа Банк», «СберБанк», «Райффайзен банк», ВТБ, «Газпромбанк» ва «Т-Банк» ҳужумга учраган.

Россия оммавий ахборот воситалари 24 июл куни эрталаб банклар ишидаги узилишларга эътибор қаратди. ВТБ матбуот хизматининг «Интерфакс»га маълум қилишича, банк чет элдан DDoS-ҳужумига учраган.

Hromadske манбасига кўра, операция доирасида «Система быстрых платежей» (СБП) ва «Национальная система платежных карт» (НСПК) ҳам киберҳужумларга учраган. «Украинска правда» нашрининг Бош разведка бошқармасидаги манбаси аввалроқ украиналик мутахассислар Россия тўлов тизимлари фаолиятига «тўсқинлик қилиш ёки ишдан чиқаришга» муваффақ бўлганини даъво қилган эди.

Бундан ташқари, бир қанча алоқа операторлари, жумладан, «Билайн», «Мегафон», «МТС», «Теле2», шунингдек, турли хизматлар, жумладан, ВКонтакте ижтимоий тармоғи ва Discord мессенжери киберҳужумларга учраган.

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси мунтазам равишда киберҳужумлар ҳақида хабар беради. Масалан, 2024 йил июл ойи ўрталарида разведка хизмати юзга яқин рус веб-сайтларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди. Бундан олдин Бош разведка бошқармаси ҳарбий разведканинг кибермутахассислари «Керч ФМ» янгиликлар портали, «Миранда Медиа» алоқа оператори, шунингдек, Қрим кўпригида ҳаракатни рўйхатга олиш ва назорат қилиш тизимига ҳужум қилганини маълум этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведкаси Россия банкларига кенг кўламли киберҳужум уюштирди