Фото: Сергей Пивоваров/РИА Новости
Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси бошлиғи Виктор Пауков «Москва вилояти чет элликлар билан «қорайиб» қолмаслиги учун уни «оқартириш» вазифасини қўйди. Бу ҳақда Долгопрудний шаҳри мэри иштирокида ноқонуний миграция мавзуси муҳокама қилинган ҳайъат йиғилишида айтиб ўтилди.
ИИВ вилоят бошқармаси бошлиғининг сўзларини подполковник унвонига эга бўлган полиция вакили келтирган, унинг исми-шарифи айтилмаган.
Унинг сўзларига кўра, душанба куни вилоят бошқармасининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтган, унда Пауков «бу соҳа»га алоҳида тўхталиб, у президент ва Ички ишлар вазирлиги раҳбари назоратида эканлигини таъкидлаган.
«Таъкидланганидек, асосий вазифа, у айтганидек, хорижлик фуқаролар томонидан, таъбир жоиз бўлса, Москва вилояти «қорайиб» қолмаслиги учун уни «оқартириш»дир. Бу кейинги олти ой учун белгиланган асосий вазифадир», деди ИИВ вакили.
Аввалроқ, 2024 йилнинг биринчи ярмида Москва судлари мигрантлар маъмурий ҳуқуқбузарликлари бўйича 27 мингга яқин қарор чиқарди ҳақида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, судлар 3 июндан 9 июнгача бўлган даврда 2336 та иш бўйича максимал даражада кўп қарор чиқарган, бу «Крокус Сити Холл»даги терактдан кейинги ҳафтадаги қарорлардан деярли 1,5 баравар кўп (1441 та қарор). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
Ўзбекистон - Испания учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Қурилишдаги шахсни МИБчилар нега безовта қилишди?
Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди"
Байден ўрнига Ҳаррис. У ҳақда нималарни билиш керак?
Виржил Ортис "Кроуфорд – Мадримов" жангида ким ғолиб бўлишини айтди
Леонардо Ди Каприонинг бизнеси катта зарар кўрмоқда