12:50 / 29.07.2024
133

Исроил ташқи ишлар вазири Эрдўғон таҳдидига жавоб қайтарди

Исроил ташқи ишлар вазири Эрдўғон таҳдидига жавоб қайтарди
Фото: Pacific Press
Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Катз Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни яҳудий давлатига бостириб кириш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Эрдўғон Саддам Ҳусайн изидан бориб, Исроилга ҳужум уюштириш билан таҳдид қилмоқда. Шунчаки у ерда (Ироқда) нима бўлганини ва ҳаммаси нима билан тугаганини эсласин”, деди Катз.

Яҳудий амалдори тегишли баёноти билан Х ижтимоий тармоғида Туркия етакчиси ва Ироқ собиқ президенти фотосуратларини жойлаштирди.

Аввалроқ Эрдўғон Туркия бошқа давлатлар ва ҳудудлар билан ўтмишда бўлгани каби Исроилга ҳам “кириши” мумкинлигини айтганди. Сиёсатчи бундай қилмаслик учун “ҳеч қандай сабаб йўқ” эканини таъкидлаган.

Биз Қорабоғга кирганимиздек, Ливияга кирганимиздек, улар билан ҳам шундай қиламиз. Бундай қилмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ... Биз бу қадамларни қўйиш учун кучли бўлишимиз керак”, деган эди Эрдўғон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ташқи ишлар вазири Эрдўғон таҳдидига жавоб қайтарди