Фото: InfoResist
Косово Шимолий Македония пойтахти Скопьедаги аэропорт хавфсизлик хизматини президент Вьоса Османи хавфсизлик нуқтаи назаридан мобил телефонини беришдан бош торган вақтида юзага келган можарода халқаро қоидаларни бузишда айблади.
Маълум қилинишича, ҳолат 1 август куни, Османи Словенияга йўл олаётганида содир бўлган. Османининг сиёсий маслаҳатчиси Беким Купинанинг маълум қилишича, Македония аэропорти ходимларининг хатти-ҳаракати барча халқаро меъёрларга зид, давлат раҳбарлари сафар чоғида дипломатик имтиёз ва иммунитетлар билан ҳимояланган.
«Ушбу қоидани бузган ҳолда Македония томони президентнинг шахсий сумкасини олиб қўйди. Президент аэропортга кириши ва мавжуд тартибга кўра элчихонамизнинг оғзаки нотаси билан банд қилинган VIP-залга ўтиши учун давлат раҳбарининг жамоаси бунга қўйиб берди. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан президент ўзининг телефонини олишларига рухсат бермади, чунки бу жиддий қоидабузарлик ҳисобланади», — дейди Купина.
Унинг айтишича, аэропорт хавфсизлик хизмати ходими «президентни туртиб юборишга уринган ва Косова полицияси Османига йўл очиш учун вазиятга аралашган».
Шимолий Македония парламенти спикери Африм Гаши шахсан аэропортга етиб келиб, Османи ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётганларга сафарни давом эттиришга ёрдам берганидан кейингина можаро ҳал этилган.
Македония ҳукумати қасддан қоидабузарлик борасидаги айбловни рад этди, бироқ можароли вазият тергов қилиниши билдирди. Аэропорт хвфсизлик хизмати эса 1 август куни ходимлар аэропортда стандарт текширувни амалга оширганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
Париж-2024: Ҳасанбой Дўсматовнинг кейинги рақиби маълум бўлди
Трамп маҳбусларнинг алмаштирилиши АҚШ учун манфаатли бўлганига шубҳаланди