![ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди](/uploads/posts/2024-08/x9a33f98c51_920__95_4061711384.webp.pagespeed.ic.Q5fozUqq0a.webp)
Гидеон Леви.
Исроиллик таниқли журналист ва ёзувчи Гидеон Леви Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишини мутлақо маънисиз ҳаракат деб атади.
«Суиқасд вазиятни ўзгартирмайди. Аввал ҳам, кейин ҳам ўзгартирмаган. Чунки бу қотилликлар аниқ мақсадга хизмат қилмайди. На Исроил манфаатларига, на хавфсизлигига ёрдам беради. Бу худди болалар ўйинига ўхшайди. Айрим болалар ўзини Жеймс Бонд чоғлаб, нақадар кучли эканини кўрсатишни истайди», – дейди Гидеон Леви.
Журналистга кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Ҳаниянинг ўлими ҲАМАСни маҳв этади деган ўй-хаёли ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Аксинча, ҲАМАС бугун заиф эмас, урушга қадар даврга нисбатан сиёсий жиҳатдан кучлироқ. ҲАМАС нафақат Ғарбий соҳилда, араб оламида, балки бутун дунёда машҳурроқ», – дейди исроиллик қаламкаш.
Гидеон Леви ҲАМАСнинг аввалги етакчилари, хусусан, унинг асосчиси шайх Аҳмад Ёсиннинг ўлимини ҳам ёдга олган.
«Ҳар гал бизни ҲАМАС тор-мор этилди деб ишонтиришган, аммо бир неча ойдан кейин у фақат кучайгани маълум бўлар эди», – дея Исроил расмийларининг хатти-ҳаракатини баҳолаган эксперт.
Таъкидланишича, Нетаняҳу Ғазодаги урушни чўзиш ва ўз карьерасини, сиёсий умрини узайтариш мақсадида Ҳанияни ўлдиришга буйруқ берган.
Куни кеча «Haaretz» газетаси ҳам Ҳанияга суиқасд бош вазир Нетаняҳунинг гаровдаги исроилликларни қутқариш ниятида эмаслигидан далолат беради, деб ёзди.
Аввал хабар берганимиздек, ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Ҳания 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда ўлдирилди.
Хитой, Россия, Туркия ва қатор араб давлатлари бу қотилликни қоралади. Эрон ва ҲАМАС Ҳаниянинг ўлимида Исроилни айблади.
Марҳум билан видолашув аввал Теҳронда ўтказилди. Жаноза намозини Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ўқиди.
2 август куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ҳам таъзия ва дафн маросими ташкил қилинди. Исмоил Ҳания Доҳа яқинидаги Лусайл қабристонига дафн этилди.
Эроннинг юраги саналган Теҳронда амалга оширилган сиёсий қотиллик ортидан форс давлатининг яҳудий давлати билан таранг муносабатлари янада кескинлашди. Эрон Исроилга жавоб йўллаши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xae6f1ca393_gettyimages-2164119916-2048x2048201-ymyh_ttj.webp.pagespeed.ic.rp7kBNmm2t.webp)
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
![“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди расм](/uploads/posts/2024-08/xa2ee406a89_reuters-s-du3gjy.webp.pagespeed.ic.tFD5N2cbdE.webp)
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
![ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас расм](/uploads/posts/2024-08/x8c25759962_lfaz4rqs-a9z_xlxcf3u8u3eqckvj-fu.webp.pagespeed.ic.YWZbWfOtvk.webp)
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
![Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-08/x68ebca4240_brown20white20simple20modern20vlog20youtube20thumbnail209-ypz5z4tz.webp.pagespeed.ic.XCD76S3-04.webp)
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
![Россия Украина пойтахтига йирик дрон ҳужумини амалга оширди расм](/uploads/posts/2024-07/x928a8c2769_reuters-gxeqzq8.webp.pagespeed.ic.-psYJYw8Ez.webp)
Россия Украина пойтахтига йирик дрон ҳужумини амалга оширди
![ДХХ бир қатор мансабдорларни қўлга олди расм](/uploads/posts/2024-08/xeb8a08f0ac_920__95_3071522582.webp.pagespeed.ic.zi-mmPj9v5.webp)
ДХХ бир қатор мансабдорларни қўлга олди