Фото: AFP
Грецияда банан қутилари ичига яширилган 1 миллион долларлик қийматдаги кокаин тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, наркотик моддалардан иборат жўнатма Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан фош қилинган. Махсус рейд давомида шубҳа туғдирган банан қутилари очиб кўрилганда улар ичида тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлган.
Кокаин 5 август куни Грециянинг Пирей бандаргоҳига кириб келган кема ичидан топилган. АҚШнинг Афинадаги элчихонаси миллий хавфсизлик бўйича тергов бўлими олдиндан тақдим этган маълумотлар асосида операция ўтказиб, наркотик ташувчилар ҳибсга олинган.
Ҳибсга олинган кемадаги банан қутилари Эквадордан келтирилган. Қутилар ичига кокаин билан тўлдирилган 30 та пакет жойлаштирилган. Наркотик модданинг умумий оғирлиги 35 килограмм бўлган.
Хабарда айтилишича, Жанубий Америкада кокаин ишлаб чиқариш сўнгги ўн йил ичида ниҳоятда ўзган. У ердан жўнатилган наркотик моддалар эса асосан Болқон мамлакатлари, хусусан Греция орқали Европага ёйилмоқда.
Жорий йилнинг май ойида Греция расмийлари Лотин Америкасидан Европага контейнер жўнатиб, кокаин савдоси билан шуғулланувчи халқаро жиноий гуруҳ йўқ қилинганини маълум қилган эди. Ушбу баёнотдан бир неча кун ўтиб эса Пирей портига кириб келган бир кемада текширилган бошқа кемада музлатилган калмар қутилари ичига яширилган 109 килограмм кокаин қўлга олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди