Фото: “24.kg”
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевни (“Салимбойвачча” номи билан танилган) қидирувга берди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, сўнгги олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида ўзбекистонлик йирик тадбиркорлардан бири Салим Абдувалиевнинг қирғизистонлик жиноий уюшма раҳбари Қамчибек Асанбек (Қамчибек Кўлбоев) билан шерик эканлиги аниқланган. Кўлбоев “Биродарлар давраси” халқаро жиноий гуруҳини ташкил этиб, қонунда тақиқланган фаолият билан шуғулланган.
Салим Абдувалиевга қўйилаётган асосий айблов жиноий гуруҳни молиялаштириш ҳолати билан боғлиқ. Қирғизистон расмийлари Қамчибек Кўлбоевга Абдувалиевдан доимий равишда маблағлар келиб турганини хабар қилган. Ушбу хабарларга аниқлик киритиш учун ўзбекистонлик тадбиркорга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қирғизистон томони хабар беришича, Салимбой Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий тузилмаларга раҳбарлик қилган, шунингдек, МДҲ давлатларида бевосита таъсирга эга бўлган ҳолда гиёҳвандлик воситаларини Европа давлатларига олиб ўтиш бўйича ноқонуний каналлар ташкил этган. Шу воқеалар ортидан Абдувалиев ва Кўлбоевлар ҳамкорлик ўрнатиб бирга ишлаган. Шу билан бирга, Абдувалиев Қамчи Кўлбоевга мунтазам равишда моддий ёрдам кўрсатиб келган, унинг минтақадаги нуфузли криминал авторитетлар қаторида Қирғизистон, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари жиноят оламининг етакчиси бўлишига катта ҳисса қўшган.
Қамчибек Асанбек ва Салимбой Абдувалиев яқин дўстлик муносабатида бўлган. Бунга Кўлбоевнинг ўзбек криминал олами бошлиғи томонидан уюштирилган байрам ва бошқа тадбирларга бир неча бор ташриф буюргани исбот сифатида келтирилган.
Тўпланган материаллар асосида Бишкек шаҳар Октябрь туман суди қарори билан Салимбой Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги сиртдан эҳтиёт чораси танланиб, давлатлараро қидирувга берилган. Интерполга бу борада мурожаатнома юборилган.
Бундан анча аввал Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев парламент йиғилишида собиқ депутат Эмил Жамғирчиев ўзбекистонлик криминал авторитет Абдувалиевдан ёрдам сўрагани ва унга мактуб йўллагани ҳақида маълум қилган эди. Кейинчалик депутат икки мамлакат чегарасида ҳибсга олинган.
Маълумот ўрнида, 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-модда 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) айбловида гумонланиб ҳибсга олинган эди. Март ойи охирида чиқарилган ҳукм Абдувалиев учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши учун асос бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ислом Каримов: «Сен нимага ўйин қиласан?»
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
“Ҳизбуллоҳ” ўнлаб ракеталар билан Исроил шимолига ҳужум қилди
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади