АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзод Ҳиллари Клинтонни унинг ақли, кучи ва қатъиятли фикри учун олқишлаган.
Айни чоғда, Обама «бошқа номзод» — республикачи Дональд Трампни танқид қилган. Обаманинг фикрича, Трамп президент бўлишга нолойиқдир. Бундан ташқари, у давлат раҳбари лавозимида турли хил мураккаб вазифаларни ҳал этиш учун ўз салоҳиятини ривожлантиришни хоҳламайди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Қайд этилишича, Обама таниқли ресторатор Дэнни Мэйер томонидан уюштирилган хайрия кечки нонуштаси чоғида шундай фикрларни билдирган.
Хабарда айтилишича, маросимда қатнашган 65 нафар меҳмоннинг ҳар бири чипта учун 25 минг доллардан тўлаган.
Кечадан тушган маблағлар Демократик партия миллий қўмитасига топширилади ва Клинтон сайловолди кампаниясига йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди