![Байден сайловдан воз кечганининг яна бир сабабини айтди](/uploads/posts/2024-08/x39acd24498_tnlu991bfly-p1jiwhxwildtybankfbw.webp.pagespeed.ic.wet5S-ze0J.webp)
Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга номзод бўладиган партиядошларининг сайловдаги рейтингини бузмаслик учун пойгадан чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у 11 август куни CBS телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
Байден ўзининг тарихий қарорини июл ойи охирида Трамп билан мунозарадан бир неча ҳафта ўтиб қабул қилган эди.
«Биз ўтказган сўровлар пойга тенгма-тенг кетаётганини кўрсатди. Аммо, Вакиллар палатаси ва Сенатдаги кўплаб демократ ҳамкасбларим пойгада уларга зарар етказишим ҳақида ўйладилар. Ўзим ҳам пойгада қолишимдан, хавотирда эдим. Бу [Конгресс кампаниясига соя соладиган] масала бўларди», деди у.
Байден, шунингдек, 2020 йилда биринчи марта сайловда қатнашганида ўзини «ўтиш даври президенти» деб ҳисоблаганини тан олди.
«Мен неча ёшда эканлигимни ҳам айта олмайман, буни овоз чиқариб айтиш мен учун қийин (...) Шундай қилиб, президент бўлиш катта шараф бўлса ҳам, мен мамлакат олдидаги мажбуриятим борлигига ишонаман. Энг муҳими — биз Трампни мағлуб этишимиз шарт, шарт, шарт», деди у.
Июн охирида президентлик сайлови доирасида Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасидаги биринчи дебат бўлиб ўтди. Байден мунозарада жиддий тарзда мағлуб бўлди, шундан сўнг, ҳамкорлари уни сайловдан воз кечишга ва истиқболлироқ номзодга имконият беришга чақира бошладилар. Охир-оқибат, деярли бир ойлик муҳокамадан сўнг, Байден сайловдан воз кечди. Кейинчалик у ўз қарорини демократларнинг ёш авлодига Америка демократиясини сақлаб қолиш учун йўл бераётгани билан изоҳлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-08/x47649d0d39_reuters1-w1asu30n.webp.pagespeed.ic.45Nw2vgfT8.webp)
Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин
![Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди расм](/uploads/posts/2024-08/x886631f70e_b0672e585c6f6e058994de4706e792d6.webp.pagespeed.ic.yx3hRxeNh9.webp)
Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
![Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар расм](/uploads/posts/2024-08/xdff19b8950_66b49f93055ed.webp.pagespeed.ic.U2HKwLE54_.webp)
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
![Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-08/x89f7924510_5qtao3pupwvg7fc4_hh8pvb_yk_raajq.webp.pagespeed.ic.63vWsUELys.webp)
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилди
![Сурия АҚШдан мамлакатдаги ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилди расм](/uploads/posts/2024-08/xbf295be2cc_photo_2024-08-11_17-30-20-ndylgzey.webp.pagespeed.ic.AFndGJ-rti.webp)
Сурия АҚШдан мамлакатдаги ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилди
![Кроуфорд-Мадримов турнири молиявий омадсизликка айланди расм](/uploads/posts/2024-08/xc1aa74add3_f0e7ac67b8c5fa679af2d23f20bcd603.webp.pagespeed.ic.o0rw7miT5Z.webp)
Кроуфорд-Мадримов турнири молиявий омадсизликка айланди
![Саида Мирзиёева Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни табриклади расм](/uploads/posts/2024-08/x77e351cc27__dzfhoay0xuascrtcj_vrils6-vrf1-c.webp.pagespeed.ic.NOkF9JDpqK.webp)
Саида Мирзиёева Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни табриклади
![Францияда 12 мингдан ортиқ уйсизлар норозилик намойиши ўтказди расм](/uploads/posts/2024-08/xba3ab80701_fr5-8g1s-tnm.webp.pagespeed.ic.n2Gm-8KioH.webp)
Францияда 12 мингдан ортиқ уйсизлар норозилик намойиши ўтказди