15:37 / 13.08.2024
325

Япония “аср зилзиласи” содир бўлишига тайёрланмоқда

Япония “аср зилзиласи” содир бўлишига тайёрланмоқда
Архив фото: Getty Images
Япония ҳукумати мамлакатда сўнгги юз йилликдаги энг йирик зилзила юз беришига тайёрланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий япон нашрларига таяниб, CNN хабар берди.

Манбада айтилишича, 8 август куни Япониянинг ғарбий қисмларида рўй берган зилзила ҳукуматни сейсмология хулосаларига диққат қаратишга ундаган. Мутахассислар сўнгги зилзила ўта йирик ер қимирлашининг биринчи ишора эканини маълум қилган.

Мамлакат жанубий префектураларида аҳолидан фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш сўралган. Зилзила исталган пайтда рўй бериши, у ўзи билан цунами олиб келиши мумкинлиги давлат телеканалларида кўп бора айтилган.

Мамлакат миқёсида яқинлашиб келаётган хавф туфайли поездлар ҳаракати секинлаштирилган. Оммавий тадбирлар чекланган. Фуқаролардан тоғли ҳудудларга саёҳатларни кечиктириш сўралган.

Япониянинг Кобе университети профессори Шоичи Ёшиока Япония остида жойлашган тўртта ер плитасида бир пайтда қўзғалиш рўй бериши мумкинлигини айтган. Агар бу рўй берса, Окинава оролидан то Сахалинга қадар тебраниш содир бўлиши мумкин.

Мутахассислар зилзила тектоник плиталар тўқнашган Нанкай чуқурлиги устида рўй беришини тахмин қилишган. Бирламчи тахминларга кўра, зилзила кучи камида 9,1 балл бўлиши мумкин.

Японияда “аср зилзиласи”га фавқулодда тайёргарлик кўриш бошланган. Эски ва яроқсиз бинолар ҳолатини текшириш ва уларни бузиб ташлаш бошланган,

Маълумот ўрнида, Японияда сўнгги энг йирик зилзила 2011 йилда кузатилган Тохоку ер силкиниши бўлган. Ўшанда зилзила магнитудаси 9,1 баллга етган. Силкиниш ва у олиб келган талафотлар, шунингдек, цунами оқибатида 20 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг