16:48 / 16.08.2024
234

Олимпиадада олтин медал олган покистонлик спортчи 1 млн долларга яқин пул мукофоти олди

Олимпиадада олтин медал олган покистонлик спортчи 1 млн долларга яқин пул мукофоти олди
Фото: Associated Press
Париж Олимпиадасида спортнинг найза улоқтириш тури бўйича Покистон шарафини ҳимоя қилган Аршад Надим якунда мусобақа рекордини янгилади. Спортчи маҳаллий расмийлар томонидан 897 минг АҚШ доллари билан мукофотланди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф спортчини тақдирлаш учун ўтказилган Исломободдаги маросимда Надим учун 150 миллион рупий (538 минг доллар) ажратилишини эълон қилди. Бунгача Панжоб бош вазири Мариам Навоз Миан Чанну туманидаги қишлоқдаги Надимнинг уйига ташриф буюриб, унга 100 миллион рупий (359 минг доллар) чек совға қилган.

Шунингдек, Навоз спортчининг найзани рекорд узоқликка – 92,97 метрга улоқтиргани учун натижа шарафига “ПАК 92.97” махсус давлат рақамига эга бўлган янги автомобиль калитини топширди. Надимнинг мураббийи Салмон Иқбол Буттга ҳам 5 миллион рупий (18 минг доллар) берилди.

Сиз 250 миллион покистонликларнинг хурсандчилигини икки баравар оширдингиз, чунки биз эртага (15 август) Мустақиллик кунимизни ҳам нишонлаймиз. Бугун ҳар бир покистонлик бахтли ва бутун халқнинг кайфияти юқори”, деган Шариф Надим учун пул мукофотини эълон қилиш чоғида.

Маълумот учун, спортчининг отаси ёлланма ишчи бўлиб хизмат қилади.

Ушбу Олимпиада Покистон мусобақа якунларига кўра фақатгина 1 та олтин медалга эга чиқди ва медаллар жамғариш бўйича 62-ўринни қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси 13 та медал билан умумжамоа рейтингида 13-ўринга жойлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимпиадада олтин медал олган покистонлик спортчи 1 млн долларга яқин пул мукофоти олди