Фото: “f1seeds.com”
Украинада тиббий нашани қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун 2024 йил 16 августдан кучга кирди. Бу ҳақда парламент сайтида эълон қилинди.
“Каннабис (Cаnnаbis) туридаги ўсимликларни тиббий, саноат мақсадларида, илмий ва илмий-техник фаолиятда муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун президент Владимир Зеленский томонидан имзолангандан кейин олти ой ўтгач кучга кирди.
Тиббий наша навлари полиция кириши мумкин бўлган иссиқхоналарда етиштирилади. Қонун ҳар бир ўсимлик, қайта ишланган маҳсулот партияси, қадоқланган маҳсулот бирлиги ва наша асосидаги доривор маҳсулотнинг ўрами ноёб электрон идентификатор билан белгиланишини назарда тутади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатида очиқ майдонларда нашанинг саноат навларини етиштириш давом эттирилади. Эндиликда тетраҳидроканнабинол (ТГК) таркиби учун стандарт саноат мақсадларида 0,3 фоиздан юқори бўлмаган даражага кўтарилган. Шу билан бирга, кичик майдонларда наша етиштирувчи фермерлар лицензия олиш мажбуриятидан озод этилган. Ишлаб чиқарувчи фақат экин майдонини эълон қилиши керак.
Илгари фермерларга ТГК миқдори 0,08 фоиздан кам бўлган нашанинг саноат навларини етиштиришга рухсат берилган эди (масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида саноат навлари учун ТГК нинг рухсат этилган улуши 0,2 фоиз, АҚШда — 0,3 фоиз, Швейцарияда — 1фоиз). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари катта таваккалчилик қилмоқда
Ўзбекистонда 20 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Саудия Суперкубоги. "Ал-Ҳилол" финалда "Ан-Насср"ни тор-мор этди
Алаудинов: Украина ҚК Курск вилоятида фаол таслим бўла бошлади
Эрон президенти мамлакат оғир иқтисодий аҳволда эканини маълум қилди
IBF янги рейтинги: Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев топ-15 дан чиқиб кетди
Туркияда инсониятнинг энг қадимги тақвими топилди