Фото: Britannica
63 ёшли америкалик актёр ва кинорежиссёр Жорж Клуни ўзи билан шахсий учрашувни кимошди савдосига қўйди. Бу ҳақда People Talk хабар бермоқда. Катта пул эвазига юлдуз билан кечки овқатга бориш ва қизиқтирган саволларни бериш мумкин.
Аукционга қўйилган лот нархи 10 000 доллардан бошланган эди. Ҳозирда унинг миқдори уч баробарга ошган, деб ёзади Daily Mail. Учрашув 24 сентябрь куни Нью Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Сизларни жаноб Клуни билан кечки овқатга таклиф этамиз. Юлдуз билан эсдалик учун суратга тушиш, учрашувдан завқ олиш ҳамда машҳурга ўзингизни қизиқтирган саволларингизни беришингиз мумкин”, дейилади аукцион сайтида.
Кимошди савдоси 20 августга қадар давом этади, ҳозирда лотнинг нархи аллақачон 31 минг долларгача кўтарилган. Йиғилган маблағ “Адолат учун Клуни фонди” номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган жамғарма ташкилотига йўналтирилади.
Голливуд актёри кўплаб фильмларда суратга тушган, улардан айнан “Мукаммал бўрон”, “Тундан тонггача” ва “Оушеннинг 11 дўсти” каби фильмлар катта машҳурлик келтирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди