Фото: Google Images
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп мамлакатдаги энг юқори лавозимга сайланса, суиқасд уринишларини текшириш бўйича президентлик комиссиясини тузишини, у собиқ президент Жон Кеннедининг ўлдирилиши иши бўйича барча ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи Аризонадаги митинг чоғида айтиб ўтган.
“Бу — Роберт Кеннедига ҳурмат. Мен президентликка сайланганимдан сўнг суиқасд уринишларини текшириш учун янги мустақил Президент комиссиясини тузишимни эълон қиламан. Уларга президент Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни махфийликдан чиқариш вазифаси юкланади”, деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, комиссия ўзининг ҳаётига суиқасд ҳолатини ҳам текширади.
Трамп митингни аввалроқ республикачи фойдасига сайловолди кампаниясини тўхтатган кичик Кеннеди билан бирга ўтказмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди