07:27 / 05.09.2024
50

Nvidia бир кунда деярли 300 миллиард доллар йўқотди

Nvidia бир кунда деярли 300 миллиард доллар йўқотди
Фото: Justin Sullivan/Getty Images
Сунъий интеллект чиплари бозоридаги энг катта ўйинчи - Nvidia корпорацияси акциялари нархи пасайиши оқибатида бир кунда деярли 300 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда «Коммерсант» ёзди.

Бироқ, нисбий нуқтаи назардан, қимматли қоғозлар нархи унчалик кўп эмас, тахминан 10 фоизга арзонлади. Таҳлилчилар бундай қулашни монополияга қарши идораларнинг ҳаракатлари билан изоҳламоқда. Аввалроқ, АҚШ Адлия вазирлиги компанияга сўров юборди. Унда компаниянинг ўз мижозларига бошқа таъминотчилар хизматидан фойдаланишга рухсат бермаслиги ҳақида маълумот сўралган. Қайд қилинишича, Nvidia сунъий интеллект чиплари бозоридаги энг йирик ўйинчи бўлиб, кўплаб ишлаб чиқувчилар бевосита компанияга қарам бўлиб қолган.

Америка қонунчилигига кўра, корпорация бозорда деярли ягона ўйинчига айланадиган миқёсга эриша олади, аммо кейин у бозорни монополияга айлантириб олиш учун ҳаракатлар қилиш ҳуқуқига эга эмас. Яъни, у, қоида тариқасида, рақобатчилар пайдо бўлмаслиги учун ҳаракат қила олмайди.

Аввалроқ, сунъий интеллект соҳаси компаниялари катта зарбага учраган эди. Америка S&P 500 ва NASDAQ индекслари (катта технология корпорацияларда салмоқли улушга эга) мос равишда 2 фоиз ва 3 фоизга пасайди. Бозордагилар буни сунъий интеллектдан умидлар, инвесторларнинг тахминлари рўёбга чиқмаётгани билан изоҳламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Nvidia бир кунда деярли 300 миллиард доллар йўқотди