Фото: Aleksandr Gusev/Pacific Press/picture alliance
5 сентябр, пайшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага Shahed типидаги ўнлаб учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари йўналишида ҳужумкор учувчисиз учоқлар учирилгани ҳақида хабар берди. Миргород, Белая Церков, Чернихив ва Суми шаҳарлари хавф остида. Житомирда қатор портлашлар содир бўлди, деб хабар берди Украинанинг «Зеркало недели» нашри маҳаллий аҳолига таяниб.
Россия учувчисиз учоқлари Харкив, Черкасск, Чернихив ва Киев вилоятлари устида ҳам манёвр қилмоқда. Киев вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда, дея хабар беради маҳаллий ҳокимият.
Бундан ташқари, соат 23.05да Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари Мурманск вилоятидаги «Оленя» аэродромидан иккита Ту-22 бомбардимончи самолёти парвоз қилгани ҳақида хабар берди.
Сўнгги кунларда Россия қўшинлари Полтава ва Лвивга ракета ҳужумлари уюштирди, натижада жами 60 киши ҳалок бўлди, яна 362 киши жароҳатланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди