09:26 / 17.09.2024
94

Суриядаги жангарилар Украинадан дронлар партиясини олди

Суриядаги жангарилар Украинадан дронлар партиясини олди
Фото: AP Photo
Киев жангарилар отряди эвазига “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” ҳарбий гуруҳига дронлар партиясини топширди. Бу ҳақда Сурия мухолифатидаги хабардор манбага таяниб “РИА Новости” хабар берди.

‘Ҳаят Таҳрир аш-Шам’ гуруҳ ичидан тажрибали жангарилар ва етакчиларни топшириш эвазига Украина томондан дронларни олди”, деди нашр суҳбатдоши.

Унга кўра, Киев тажрибали чечен ва уйғур етакчиларидан Украина армиясида жанговар ҳаракатларда қатнашадиган ёлланма аскарлардан иборат қуролли гуруҳлар тузишни талаб қилган. Қайд этилишича, Идлиб вилоятидаги Сурия—Туркия чегара ҳудудида Украина вакиллари ва суриялик жангарилар ўртасида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Суриянинг “Ал-Ватан” нашрига кўра, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов “Ҳаят Таҳрир аш-Шам”нинг етакчиси Абу Муҳаммад Жуланий билан доимий алоқада.

Улар Россияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун жангариларни ёллаш масаласини муҳокама қилмоқда. Биринчи навбатда, қабул қилиш постсовет ҳудудидаги мамлакатлардан келган муҳожирлар орасида амалга оширилмоқда, Украинага юбориш учун тайёргарлик камида икки ойдан бери давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Украина разведка хизмати эмиссарлари Суриядаги Идлиб деескалация зонасида эканини, у ерда жангариларни ёллашаётгани ҳақидаги маълумотларни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам тасдиқлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суриядаги жангарилар Украинадан дронлар партиясини олди