09:39 / 19.09.2024
81

Словакия ўзбекистонликларни ишга таклиф қиляпти

Словакия ўзбекистонликларни ишга таклиф қиляпти
Словакия 320 нафар кара ҳайдовчиларини 1500 долларлик ишга таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, номзодлардан рус тилини билиш, Б тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, кара ҳайдаш имтиҳонидан ўтиш талаб қилинади. Ойлик маош – 1200-1500 доллар (2 ойлик синов даврида 900 доллар). Ёш чегараси — 45. Турар жой, тушлик ва транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Рўйхатдан ўтиш.

Бу Словакия томонидан мамлакатга билдирилган илк иш таклифи эмас. Бундан аввал Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги рус тилини яхши биладиган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Словакияда иш борлигини маълум қилганди. Унда номзодлар 20-45 ёш атрофида бўлиши, Б тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автокара ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлиши лозимлиги айтилган. Соҳада 6 ойлик тажриба ҳам талаб этилади.

Ойлик иш ҳақи қўлга тегадигани 1080 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади. Ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена). Ходим тиббий суғурта қилинади.

Ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролиги бўлган аёллар Словакиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилганди. Бунда қуйидагича имкониятлар тақдим этилган:

- иш ҳақи: 600 евро (солиқлар тўлангандан кейин);
- иш вақти: ойига 210 соат;
- барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Ўзбекистонлик иш изловчиларнинг 31 фоизи яхши иш таклифи чиқиб қолса, чет элга кўчиб ўтишга тайёр.

Бу ички меҳнат бозорига ҳам, давлат бандлик сиёсатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Глобаллашув ва кадрлар учун рақобатнинг кучайиши шароитида ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар мамлакатдан ташқарида касбий ва шахсий ривожланиш учун энг яхши шароитларни топишга интилмоқда.

Хорижга кетишнинг асосий сабаблари иқтисодий омиллар, янги тажрибага интилиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш. Шу сабабли иш берувчиларга Ўзбекистонда юқори малакали кадрларни сақлаб қолиш учун рақобатбардош шароитлар яратиш муҳим.

Меҳнат миграциясига бўлган қизиқишнинг ортиши маҳаллий меҳнат бозори учун янги муаммоларни келтириб чиқараётгани айтилди. Иш берувчилар мутахассисларнинг хорижга кетишини камайтириш учун иш шароитлари ва карьера ўсишини яхшилашга эътибор қаратиши керак.

Мамлакатда энг кўп бўш иш ўринлари чакана савдо, қурилиш, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларида шаклланишда давом этмоқда. Ўзбекистонда 2023 йил якуни бўйича жами иш билан банд бўлган аҳоли сони 312 минг кишига ошган. Жорий йил январь–март ойларида меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари сони қарийб 36,8 мингтани ташкил этиб, 2023 йил декабрь ойи кўрсаткичларига нисбатан 14 фоизга ошган.

2024 йилнинг биринчи чорагида республикада иш ҳақининг номинал ўсиш суръати йиллик 19,8 фоизни, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда эса 9,8 фоизни ташкил этган. Хусусан, савдо (24,4 фоизга) ҳамда ахборот ва алоқа (23,5 фоизга) соҳаларида юқори кўрсаткичлар сақланиб қолган. Қурилиш соҳасида меҳнат ресурслари таклифининг ўсиши ҳисобига иш ҳақи ўсиши пастроқ шаклланмоқда (6,6 фоиз).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Словакия ўзбекистонликларни ишга таклиф қиляпти