Фото: AFP
Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда New Voice хабар берди.
Тахминларга кўра, унинг ўрнига мамлакат ташқи разведка хизматининг амалдаги раҳбари Олег Ивашченко тайинланиши мумкин.
“Кирилл Буданов яқин орада ўз лавозимини тарк этиши мумкин... Манбага кўра, Бош разведка бошқармасининг янги раҳбари 55 ёшли Олег Ивашченко бўлиши кутилмоқда, у ҳозирда Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари лавозимини эгаллаб турибди”, деб ёзади нашр.
New Voice манбасига кўра, Буданов Украинанинг бирор-бир давлатдаги элчиси этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бош разведка бошқармаси ўз директорининг ишдан бўшатилиши бўйича ҳозирча расмий баёнот бермаган. Будановнинг элчи этиб тайинланиши ҳақида аввалроқ Украина разведкаси собиқ ходими Василий Прозоров айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди