
Фото: X ижтимоий тармоғи
Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс велосипеддан йиқилиб ўнг қўлининг билаги ва чап қўлининг бармоғини синдириб олди, деб хабар беради Delfi портали.
Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса 28 сентябр куни Ринкевичс велосаёҳатга чиққанида содир бўлган. Ноқулай йиқилиш оқибатида давлат раҳбари тиббий ёрдамга мурожаат қилган, шифокорлар унинг қўли синганини аниқлаб, гипс боғлаган.
«Велосипед мавсуми якунланди. Травматология ва ортопедия шифохонаси жамоасига у қадар ақлли бўлмаган мижозга кўрсатган ёрдами учун катта раҳмат», — дейди президент.
Ринкевичснинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Мартинш Дрегериснинг журналистларга маълум қилишича, жароҳат давлат раҳбарининг иш жараёнига таъсир кўрсатмайди, у олдингидек бемалол ёзиб, ҳужжатларни имзолай олади. Таъкидланишича, Ринкевичснинг кейинги ҳафтадаги кун тартибига ҳам ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаган.
Латвия ПрезидентиВелосипед ЙиқилишиТравматология ШифохонасиДавлат РаҳбариТиббий ЁрдамЖамоатчилик Алоқалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг