Фото: Amir Cohen/REUTERS
«Катта еттилик» (G7) давлатлари етакчилари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини кескин қоралади ва Яқин Шарқдаги вазиятни дипломатик йўллар билан юмшатишга умид билдирди, дейилади 2 октябр, чоршанба куни «Катта еттилик» фавқулодда телефон конференцияси якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда.
АҚШ президенти Жо Байден «Катта еттилик» етакчилари билан телефон суҳбатидан сўнг журналистларга Вашингтон ўз иттифоқчилари билан бирга Исроилни мудофаа учун курашида сўзсиз қўллаб-қувватлашини, бироқ Эрон ядровий иншоотларига ҳужумга қарши эканини айтди. «Биз исроилликлар билан уларнинг кейинги ҳаракатларини муҳокама қилмоқдамиз, етти давлатнинг ҳаммаси Исроил қасос олиш ҳуқуқига эга эканини билдирди», — деди Байден.
«Катта еттилик» етакчилари Эрон ҳужумига мувофиқлаштирилган жавоб чоралари, жумладан Теҳронга қарши янги санкциялар устида ишламоқда, дейилади Оқ уй сайтида.
АҚШ ва Исроил Эрон ҳужумига жавобни муҳокама қилмоқда
Оқ уй Исроил билан Эроннинг аввалроқ Исроил ҳудудига берган йирик ракета зарбасига жавоб чоралари ҳақида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 1 октябр куни АҚШ президенти Жо Байден журналистларга маълум қилди. У Эрон ҳужуми пайтида унинг жамоаси исроиллик ҳамкасблари билан алоқада бўлганини таъкидлади ва шунингдек, тез орада бош вазир Бинямин Нетаняҳу билан Исроилнинг керакли жавобини муҳокама қилишини айтди.
Байденнинг таъкидлашича, Эрон ҳужуми Қўшма Штатлар ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти туфайли «тўхтатилган». Аввалроқ Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) матбуот котиби Даниэл Ҳагарий Эрон томонидан отилган ракеталарнинг аксарияти Исроил, АҚШ ва номи ошкор этилмаган бошқа иттифоқчилар томонидан уриб туширилганини даъво қилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди