Фото: Getty Images
Дунёда 40 ёшгача бўлган инсонлар орасида кўкрак саратони, йўғон ичак саратони ва унинг бошқа турларидан вафот этиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Сўнгги 10 йилда 25 дан 49 ёшгача бўлган инсонлар орасида йўғон ичак саратони даражаси 24 мамлакатда, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Австралия, Канада, Норвегия ва Аргентинада ошган.
Сентябр ойида Женевада бўлиб ўтган Халқаро саратонга қарши кураш иттифоқи (UICC) конгрессида халқаро гуруҳ томонидан тақдим этилган тадқиқотнинг илк натижалари ҳайратланарли бўлди. Америка онкология ҳамжамияти (ACS) ҳамда ЖССТнинг Саратонни тадқиқ этиш бўйича халқаро агентлиги тадқиқотчилари саратонга чалиниш ҳолатлари ошишини аниқлаш мақсадида дунёнинг 50 та мамлакатидан тўпланган маълумотларни ўрганди. Ушбу давлатларнинг 14 тасида саратонга чалиниш ҳолати фақат ёшларда ошган бўлиб, кекса инсонларда бу борадаги кўрсаткичлар барқарорлигича қолмоқда.
ACS’нинг янги ҳисоботига кўра, охирги 10 йилда аёллар ўртасида кўкрак саратонидан вафот этиш ҳолати тахминан 10 фоизга камайган бўлса-да, ушбу касаликка чалиниш ҳолати йилига 1 фоизга ошмоқда. Онкология мутахассисларининг таъкидлашича, ошқозоности бези саратони баъзан ёшлар орасида ҳам кузатилмоқда — одатда ушбу касаллик 70 ёшлар атрофидаги инсонларда аниқланади.
Олимларнинг қайд этишича, саратон касаллигининг ёшлар орасида кўпайишига семириш ва метаболик синдром сабаб бўляпти. Охирги тадқиқотлардан маълум бўлишича, 18 дан 40 ёшгача бўлган инсонларда саратоннинг 18 тагача тури ортиқча вазн туфайли юзага келмоқда.
Аммо семириш саратоннинг ягона сабаби эмас. Гарвард университетининг патология ва эпидемиология бўйича профессори Шужи Огинога кўра, саратонга чалиниш ҳолатининг ортишига сўнгги 50-100 йил давомида бутун дунёда уйқу режимининг сезиларли ўзгаргани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқотларда 1905 йилдан 2008 йилга қадар болалар ва ўсмирларнинг ўртача ухлаш давомийлиги бир кечада 60 дақиқага қадар қисқаргани аниқланган. Шунингдек, Австралия, Хитой, Япония, Европа, Шимолий ва Жанубий Америкада сменали ишлаш ҳам ортган. 2021 йилда ўтказилган тадқиқот яхши ухламаслик ва саратонга чалиниш хавфи ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатган.
Шунингдек, антибиотиклардан фойдаланиш ҳам саратоннинг пайдо бўлишига хизмат қилиши мумкинлиги устида ўрганишлар олиб борилмоқда. 2000 йилда беш ёшгача бўлган болалар ўртасида антибиотик қабул қилиш ҳар 1000 кишига 9,8 нафарни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 14,3 нафарга етган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди