20:47 / 10.10.2024
33

Россияда фарзандсизлик учун солиқ жорий этилиши мумкин

Россияда фарзандсизлик учун солиқ жорий этилиши мумкин
Фото: Depositphotos
Россияда фарзандсизлар учун солиқ жорий этиш яна муҳокама қилинмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда 1 миллион 264 мингта бола туғилган бўлиб, бу 1999 йилдан бери энг кам кўрсаткичдир.

Замонавий солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан фарзандсиз бўлганлик учун солиқ тўлаш ваҳшийлик ҳисобланади. Ҳозирда солиқ даромаднинг олиб қўйилган қисми сифатида тушунилади, болалар эса даромад эмас”, деди солиқ текшируви ҳамда бизнесни оптималлаштириш соҳасидаги ҳуқуқшунос ва эксперт Николай Визер.

Шунингдек, у Россияда болани тарбиялаш, жумладан, уларнинг озиқ-овқати, кийим-кечаги, дори-дармони, таълим ва дам олиши ота-оналарга жуда қимматга тушишини таъкидлаган.

“Фарзандсизлик учун солиқ” жорий этиш таклифи Давлат думаси депутатлари орасида ҳам қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Давлат думасининг Меҳнат бўйича қўмита раиси Ярослав Нилов солиқ вазиятни ёмонлаштириши мумкин деган фикрни билдирган. Яна бир депутат эса аксинча, бу чора россиялик ёш оилаларни камида битта фарзанд кўришга ундайди, деб ҳисоблаган.

Давлат думасининг Оилани ҳимоя қилиш, оталик, оналик ва болалик масалалари қўмитаси раҳбари Нина Останина биринчи навбатда ёш оилаларни фарзанд кўришдан қўрқитувчи муаммоларни ҳал қилишни таклиф қилиб, мазкур ташаббусни қўллаб-қувватламаган.

Давлат думасининг Иқтисодий сиёсат қўмитаси раиси ўринбосари Михаил Делягин ҳам солиқ жорий этилишига қарши чиққан. Унинг фикрича, аксарият инсонларнинг фарзанд кўришни истамаслигига молиявий қийинчиликлар сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда фарзандсизлик учун солиқ жорий этилиши мумкин