Фото: The New York Times
The New York Times ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябр куни Исроил ҳудудига ҳужум қилиш, «Ҳизбуллоҳ» ва Эронни бунга қўшилишга кўндириш имкониятини муҳокама қилган махфий учрашувларига оид протоколларни қўлга киритди.
Протоколлар ҲАМАС сиёсий ва ҳарбий етакчилари томонидан икки йил давомида ўтказилган 10 та йиғилишга тегишли бўлиб, улар Исроил ҳарбийлари томонидан январ охирида ташкилотнинг Ғазо сектори жанубидаги ер ости қўмондонлигида ўтказган тинтувлари давомида компютердан топилган. NYT журналистлари ҳужжатларнинг бир қисмини ўзлари текшириб, улардаги маълумотларни содир бўлган воқеалар билан таққослаган, бир қисмини эса ҲАМАС фаолиятидан хабардор экспертларга кўрсатган.
Протоколларга кўра, йиғилишларнинг барчасида ҲАМАСнинг асосий етакчиларидан бири Яҳё Синвар иштирок этган (2024 йил июл охирларида Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин у сиёсий бюронинг янги етакчисига айланганди). Йиғишнинг бошқа иштирокчилари номи келтирилмаган, аммо Исроил разведкаси хуслосасида айтилишича, улар орасида Муҳаммад Дейф, Марван Иссо ва Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммад Синвар ҳам бўлган.
Исроилга ҳужум уюштиришга оид илк қайдлар 2022 йил январдаги учрашувларга тегишли ва унда мазкур ҳужум «катта лойиҳа» деб айтилган. Ҳужжатларда кўра, аввалига ҲАМАС 2022 йилнинг кузида ҳужум қилишни режалаштирган.
ҲАМАС 2021 йилдан бери Исроил билан йирик тўқнашувлардан қочиб келарди — бу 7 октябр кунги ҳужумнинг самарасини оширишга қаратилган. Ташкилот раҳбариятининг фикрича, бу Исроил ҳукуматини ҲАМАС Ғазо секторида «тинчликни хоҳлашига» ишонтириши керак бўлган.
NYT’нинг ёзишича, 2022 йил сентябрда ҳужум режаси деярли тайёр бўлган. Аммо охир-оқибат у қолдирилган. Протоколларда бунга нима сабаб бўлгани келтирилмаган, аммо уларда бир неча бор ҲАМАС раҳбариятининг Эрон ва «Ҳизбуллоҳ»дан қўллаб-қувватлов олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз боради.
Хусусан, 2023 йилнинг июлида ҲАМАС вакили Ливанда Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори мартабали командири Муҳаммад Саид Изади билан учрашган ва ундан Исроил объектларига бериладиган зарбалар вақтида ёрдам сўраган. Изади эса Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» ҳужумни қўллаб-қувватлашини, аммо тайёргарлик учун кўпроқ вақт кераклигини айтган.
Ҳужжатларда ҲАМАСни 2023 йил 7 октябр куни ҳужум уюштиришга мажбур қилган сабаблар ҳам келтирилган. Масалан, улардан бирига кўра, ташкилот Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб бораётганини бузиш бўлган. Бундан ташқари, Исроил ҳукуматининг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига ўрнашиб олгани ва Ал-Ақсо масжид мажмуаси устидан назоратни кучайтиришга бўлган уриниши туртки берган. Яна бир сабаб сифатида Исроил янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ишга туширишдан олдин ҳужум уюштириш кераклиги ҳам келтирилган.
Эрон раҳбарияти Исроилга 7 октябрда уюштирилган ҳужумга бирор-бир алоқаси борлигини рад этган. Эроннинг БМТ ҳузуридаги миссиясининг маълум қилишича, ҳужум тўлиқ ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти томонидан режалаштирилган.
ҲАМАС, Махфий учрашувлар, Протоколлар, Қўлга киритилган “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...