Фото: Johanna Geron/REUTERS
16 октябр, чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази давлатларининг биринчи саммитида етакчилар якуний коммюнике доирасида Украина бўйича умумий баёнотни шакллантиришга муваффақ бўлди. Унда улар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари, жумладан, Украина ҳудудий сувлари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқ эканликларини тасдиқладилар, шунингдек, «тинч аҳолига, фуқаролик ва муҳим инфратузилмага, айниқса энергетика секторига қарши ҳужумларни қораладилар». «Барча атом электр станцияларининг хавфсизлиги ва ишончлилиги катта аҳамиятга эга», — дейилади ҳужжатда.
Коммюникеда Россиянинг Украинадаги тажовузкорлиги тўғридан тўғри қораланмаган, аммо БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциясига ишора қилинган, унда «Россия Федерациясининг Украинага Низом 2-моддасини бузган ҳолда содир этилган тажовузкорлиги кескин қораланиши» билдирилади ва «Россия Федерациясидан ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасида Украина ҳудудидан барча қуролли кучларини зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш» талаб қилинади.
«БМТ Низомига мувофиқ, барча давлатлар ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети ёки сиёсий мустақиллигига қарши ҳудудий экспансия мақсадида куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатишдан тийилиши керак», — дейилади ҳужжатда.
Зеленский ЕИ саммитида «ғалаба режаси»ни тақдим этишга таклиф қилинди
Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украина президенти Володимир Зеленскийни 17 октябр куни бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда европалик сиёсатчи 15 октябр куни Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзган.
«Мен президент Зеленскийни Европа кенгаши саммитига таклиф қилдим, у Россиянинг Украинага қарши урушидаги сўнгги воқеаларни баҳолаб, ғалабага эришиш режасини тақдим этиши мумкин», — дейилади Мишел постида.
Европа Иттифоқи, Форс кўрфази давлатлари, Украина бўйича, Баёнот берди «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди