
Исроил қуролли кучлари ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазо секторидаги операция чоғида ҳалок бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
«Жами уч киши йўқ қилинди, улардан бири Синвар бўлиши мумкин, аммо ҳозирда уларнинг шахсини тасдиқлаб бўлмайди», деб таъкидлади Исроил вакиллари.
Яҳё Синварнинг ўлимини Исроилнинг Kan давлат телерадиокомпанияси манбаси тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Синварнинг Ғазо амалиётида ҳалок бўлганлар орасида бор-йўқлигини аниқлаш «нисбатан осон», чунки у илгари Исроил қамоқхоналарида бўлган ва унинг ДНКси бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Яҳё Синвар Исмоил Хания Теҳронда ўлдирилгандан сўнг гуруҳга раҳбарлик қилиб келаётганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар