Иккинчи турда амалдаги президент ва собиқ прокурор президентлик учун курашади.
АҚШ Россияни Молдовада 20 октябрь куни бўлиб ўтган сайловга турли йўллар билан аралашиш ҳамда фуқароларнинг суверен ҳуқуқидан фойдаланишга тўсқинлик қилишда айблади.
Давлат котиби Энтони Блинкен баёнотида Москва Молдовада ўтадиган президентлик сайловининг иккинчи турига ҳам аралашиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган.
«Россия Молдовада сайлов ва референдумни бузиш, демократияга зарба бериш учун қўлидан келган барча чораларни ишга солди. Жумладан, ноқонуний молиялаш, овозларни сотиб олиш, дезинформация ва киберҳужумлар уюштирди», – дейилади АҚШ бош дипломати баёнотида.
Блинкенга кўра, Қўшма Штатлар Молдовани «хавфсиз, фаровон ва демократик келажак» йўлида қўллаб-қувватлашда давом этади.
20 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги президент Майя Санду 42,45 фоиз, унинг асосий рақиби, мамлакат собиқ прокурори Александр Стояногло 25,98 фоиз овоз олди.
Номзодларнинг бирортаси ғалаба учун етарли овоз йиға олмагани учун 3 ноябрь куни сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.
20 октябрда Молдованинг Европа Иттифоқига интеграцияси масаласи ҳам овозга қўйилди. Референдумда қатнашган электоратнинг 50,38 фоизи Кишинёвнинг евроинтеграция сиёсатини ёқлади.
Аввал хабар берганимиздек, президент Майя Санду сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг жиноий тўдалар хориждаги кучларнинг ўнлаб млн евро кўмаги билан Молдовада бошбошдоқлик ва тартибсизликни юзага келтиришга урингани ҳақида баёнот берганди.
АҚШ ўтган йили ҳам Россия разведкасига алоқадор шахслар Молдовада оммавий намойишлар ўтказиш орқали ҳукуматни ағдариш ва давлат тепасига кремлпараст маъмуриятни келтиришни кўзлаётганидан огоҳлантирганди. Вашингтонга кўра, Кремль ЕИ билан ҳамкорликни янада кучайтиришга интилаётган Санду ҳукуматини заифлаштиришга уринмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди