Фото: AP
Хитойлик ҳакерлар Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп ҳамда унинг вице-президенти лавозимига номзоди, Оҳайо штати губернатори Девид Вэнснинг телефон орқали мулоқотига оид маълумотларни қўлга киритишга уринди, деб хабар беради The New York Times газетаси.
Жорий ҳафта Трампнинг сайловолди компанияси Оқ уй собиқ раҳбари ҳамда Жеймс Вэнс, шунингдек, ҳукуматдаги қатор амалдорларга телефон рақамлари орқали ҳакерлик ҳужумлари уюштирилганидан хабардор қилинган.
Киберҳужумга Демократлар партияси вакиллари, хусусан, Ню-Йорк штатидан сайланган сенатор Чак Шумер ҳамда партиянинг президентликка номзоди Камала Ҳаррис атрофидаги инсонлар ҳам учраган.
Федерал қидирув бюроси сиёсатчиларга телекоммуникацион инфратузилма орқали ноқонуний киберҳужум уюштирилгани ва бу Хитой билан боғлиқлигини тасдиқлаган. Dpa агентлиги маълумотларига кўра, мобил алоқа хизматини тақдим этувчи қатор Америка компаниялари ҳакерлар ҳужумига учрагани бир неча ҳафта олдин маълум бўлган.
NYT’нинг ёзишича, ҳакерлик ҳужуми кенг кўламли разведка операциянинг бир қисми бўлиши мумкин. Энди тергов жиноятчилар қандай маълумотларни қўлга киритганини аниқлашга уринмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди