14:31 / 05.10.2016
9 930

Гоби саҳросида улкан динозаврнинг оёқ изи топилди

Гоби саҳросида улкан динозаврнинг оёқ изи топилди

Окаяма илмий университети ҳамда Монголия илмий академияси палеонтологлари Гоби саҳросида ўтказаётган археологик тадқиқотлари давомида улкан динозаврнинг оёқ изини топиб олишди, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри.

Динозавр изи шу вақтгача топилган излар ичидаги энг катталаридан биридир. Олимларнниг фикрича, бу Титанозавр (Titanosauria) оиласига мансуб бўлган динозаврнинг оёқ изидир. Ушбу динозавр тури узун бўйин ва думли бўлиб, юра ҳамда бор давларида бундан 70-90 миллион йил аввал яшаган.

Топилган оёқ изининг узунлиги 106 сантиметр, кенглиги эса 77 сантиметрни ташкил этади. Олимлар айни изни узунлиги 30 метр, бўйининг баландлиги эса 20 метрдан кам бўлмаган динозавр қолдирганини айтишмоқда. Ҳозирда топилган оёқ изи ўрганилмоқда. Келажакда бу титанозаврларнинг қай ҳолда қадам ташлаганини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, титанозаврлар қолдирган излар ичидаги энг катта оёқ изи 2014 йил Аргентинада топилганди. Олимлар ушбу изни узунлиги 37 метр, оғириги эса 70 тонна бўлган динозавр қолдирганини айтишганди. Ҳозирда Гоби саҳросида топилган титанозавр оёқ изи ўрганилмоқда. Унга, албатта, илмий ном берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гоби саҳросида улкан динозаврнинг оёқ изи топилди