Фото: AFP
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви яқин кунлар ёки соатлар ичида эришилиши мумкин. Бу ҳақда Ливан бош вазири Нажиб Микатига таяниб, Arab News хабар берди.
Сиёсатчининг айтишича, АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Давлат департаментининг энергетик хавфсизлиги бўйича катта маслаҳатчиси Эймос Хокстин билан ўтказган телефон суҳбати натижалари сулҳ бўлишига умид уйғотмоқда.
"Бу телефон суҳбатидан олдин ўт очишни тўхтатиш 5 ноябрдан аввал бўлишини кутмаган эдим", деди Нажиб Микати.
Унга кўра, Хокстин Байрутга қилган сўнгги ташрифи пайтида Ливан парламенти раиси Набих Беррига “махфий” таклиф топширган. Унда Литани дарёсининг жанубида Ливан армиясидан ташқари ҳеч қандай қуролли кучлар бўлмаслиги — “Ҳизбуллоҳ” бу ҳудудни тарк этиши лозимлиги таъкидланган.
“Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари Наим Қосим 30 октябрь куни Исроил билан “мақбул шартлар асосида” ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини айтди. Бироқ ҳали самарали келишув тақдим этилмаганини билдирди. Аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” Ғазода ўт очишни тўхтатиш шарти билан Исроилга ҳужумларини тўхтатишини бир неча бор эълон қилганди. Аммо Қосим баёнотида Фаластин ҳудуди ҳақида ҳеч қандай гап бормаган. “Муносиб ва мақбул” деб топилган шартлар асосида ўт очишни тўхтатиш қабул қилиниши айтилган.
Микатининг айтишича, ўт очишни тўхтатиш 2006 йилда Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги урушни якунлаган БМТ резолюциясининг ижро этилиши билан боғлиқ бўлади.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-сонли резолюциясига кўра, Ливаннинг жанубий ҳудудларида фақат Ливан армияси ва БМТ тинчликпарвар кучлари жойлаштирилиши, шунингдек, Исроил қўшинларининг Ливан ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши талаб этилган.
Микатининг таъкидлашича, “Ливан армияси мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ўз мавжудлигини кучайтиришга тайёр” ва минтақадаги барча қурол-яроғ ҳамда ҳарбий инфратузилма фақат давлат назорати остида бўлишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди