Коллаж: Неw Ёрк Пост
АҚШнинг Аризона штатида 51 ёшли Жозеф Ҳилл марҳум отасининг жасадини тўрт йил давомида музлаткич камерасида сақлагани аниқланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Бундай ҳаракатнинг сабаби отасига тегишли бўлган ижтимоий нафақаларни олишни давом эттириш бўлган. Музлаткич уйнинг орқа ҳовлисида жойлашган бўлиб, брезент ва адёллар билан ўралган. Сўнгги олти ой ичида у бутунлай электр таъминотисиз қолган.
Бироқ ҳатто электр токининг ўчирилиши ҳам гумонланувчига отасининг жасадини яшириш ва унинг ижтимоий нафақа пулларини олиш режасига тўсқинлик қилмаган.
Тергов давомида аниқланишича, эркак бир неча бор отасининг қолдиқларини саҳрога кўммоқчи бўлган, бироқ ҳар сафар яқин атрофда пайдо бўлган одамлар унга халақит берган. Фош бўлиш қўрқуви дафн этишни кейинга суришга олиб келган. Аризона полицияси гумонланувчини ҳибсга олган, у жасадни яширганликда айбланмоқда. Уни озод қилиш учун 25 минг доллар миқдорида гаров пули белгиланган. Дастлабки суд мажлиси 4 ноябрда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...