Фото: Getty images
Швеция ҳукумати мамлакатда ноқонуний яшаб келаётган фуқароларга қарши курашни кучайтиради. Бу ҳақда Report нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда Швецияда истиқомат қилаётган ноқонуний мигрантлар сони 107—185 минг кишини ташкил этади.
«Швецияда рухсат олмаган ҳолда 100 мингдан ортиқ инсон яшамоқда дейишимизга барча асослар мавжуд», — дейди миграция масалалари бўйича вазир Йохан Форсселл.
Ҳукумат канцеляриясида бу каби шахслар тўғрисида маълумотларни тўплаш билан шуғулланувчи турли давлат идоралари ходимларидан махсус комиссия тузилган — улар ноқонуний мигрантлар тўғрисида хабар беради.
Бундай ёндашув жамиятда кўплаб танқидларни юзага келтирди. Кўпчилик ушбу ташаббусни «чақимчилик тўғрисидаги қонун» деб атамоқда.
Форсселл эса ўз навбатида «соядаги жамиятда» яшовчилар, жумладан, болалар заиф қатлам ҳисобланиши, улар турли таҳдидларга дуч келиши мумкинлигини таъкидлади. Бошқа томондан ноқонуний мигрантларнинг айримлари миллий хавфсизликка хавф туғдириши мумкин.
Бир неча ҳафтадан кейин «хабардор қилиш мажбурияти» тўғрисидаги масалани ўрганиш натижалари ҳукуматга киритилиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади