Фото: AP
8 ноябр, жума куни эълон қилинган Федерал давлат статистика хизмати (Росстат) маълумотларига кўра, Россияда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ўсишда давом этмоқда. Жумладан, 29 октябрдан 5 ноябргача бодринг 8,6 фоизга, пиёз 6,3 фоизга, картошка 6,1 фоизга, помидор 5,1 фоизга, лавлаги 4,3 фоизга қимматлашди. Йил бошидан буён картошка нархи 64,14 фоизга ошган.
Бошқа нарсалар қаторида, бу тенденция ҳосилнинг қисқариши билан изоҳланади. Бу йил ўтган йилга нисбатан 15 фоиз кам картошка йиғиб олинди. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити ва экин майдонларининг қисқариши сабаб бўлмоқда, дея тушунтирди мутахассислар «Известия» газетасига берган интервюсида.
Сариёғ нархи чорак баравар қимматлади
Бундан ташқари, бу йил сариёғ нархининг кескин ошганини кўрсатди. Йил бошидан буён у 27,47 фоизга қимматлашган. Ушбу тенденция фонида Россия ушбу маҳсулотни «дўст» мамлакатлардан импорт қилиш бўйича божларни вақтинча бекор этиши мумкин.
Кузатувларнинг сўнгги ҳафтасида сут маҳсулотлари нархининг ўсиши мева ва сабзавотларникидан сезиларли даражада паст бўлган, дея ҳисоблаб чиқди Росстат. 29 октябрдан 5 ноябргача сариёғ 1,4 фоизга, сметана бир фоизга, пастеризация қилинган сут 0,9 фоизга, стерилланган сут 0,8 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, пишлоқлар 0,7 фоизга ошган, товуқ тухуми ва маргарин эса 0,6 фоизга қимматлашган.
Қимматлашган маҳсулотлар - ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар қаторида
Россияда картошка, сариёғ ва тухум 24 та ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар рўйхатига киритилган. 2025 йилда Россия Федерациясида озиқ-овқат нархи 20 фоизга ошиши мумкин, деб тан олди экспортчилар ва импортчилар уюшмаси вице-президенти Артур Леер. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади