Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди, дея мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хабар берди.
“Биз Туркия давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларимизни уздик”, деди у.
Эрдўғон Анқара келажакда Тель-Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.
2023 йил окйтабр ойида Ғазода Исроил ҳужуми бошланганидан бери Туркия Тель-Авивнинг ҳаракатларини қоралаб, уни Фаластин тинч аҳолисини қирғин қилишда айблаб келмоқда. Мамлакат бир неча бор Исроилни ўт очишни тўхтатишга чақирган, шунингдек, яҳудий давлатига босим ўтказган.
Хусусан, май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо-сотиқни тўлиқ тўхтатганини маълум қилган эди. Бунгача Анқара 54 та кичик гуруҳ товарлари экспортини чеклаган.
Шунингдек, Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер мамлакатга Исроил ҳужум қилиши мумкинлигини истисно этмади.
Исроил Туркияга бевосита таҳдид солиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, Гюлер Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ички фронтнинг аҳамиятини ва уни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаганини айтди.
“Мен унинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Ички фронт биз учун доимо зарур. Ҳатто тинчлик пайтида ҳам ички фронтнинг яхлитлиги ва қудрати ҳамиша мамлакатимиз манфаатларига хизмат қилади. Исроил Туркияга ҳужум қилиши мумкинми? Агар президент бундай хавфни сезмаганда, бу ҳақда гапириб ўтирармиди? Шубҳасиз, у ҳужум қилиши мумкин”, деди у.
Гюлер учинчи жаҳон уруши эҳтимолини ҳам истисно этмади:
“У исталган пайтда бошланиши мумкин. Албатта, биз буни истамаймиз, аммо ҳар қандай вазиятга доимо тайёр туришимиз керак. Ахир Туркия ва унинг буюк халқи хавфсизлиги учун масъулият бизнинг зиммамизда. Биз барча имкониятлардан фойдаланиб, барча эҳтимолларни кўриб чиқамиз. Шунинг учун, бундай имкониятни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир нарсани энг майда тафсилотларигача таҳлил қиламиз, иш олиб борамиз ва режалаштирамиз. Бироқ биз ўз юртимизда тинч-тотув яшашни хоҳлаймиз”, деди мудофаа вазири. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”