Фото: AFP
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 13 ноябрь куни Исроилга Ғазодаги жангларда “реал ва доимий паузалар” ташкил этиш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Блинкеннинг таъкидлашича, бу гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш учун зарур. Давлат котиби Исроил Байден маъмуриятининг белгиланган муддатидан олдин вазиятни яхшилаш учун бир қанча қадамлар қўйганини айтди. Лекин ҳали кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.
"Биз Ғазонинг катта ҳудудларида узоқ муддатли паузалар, ҳар қандай жанговар ҳаракатларда танаффуслар бўлишига эришишимиз керак, токи инсонпарварлик ёрдами муҳтож одамларга тўсиқсиз етиб борсин", деди у.
Сиёсатчи Исроил АҚШ томонидан тавсия этилган 15 банддан 12 тасини бажарганини айтди. Давлат котиби яна учта муҳим масалани ҳал қилиш зарурлигини билдирди.
Уларнинг биринчиси — жанговар ҳаракатлардаги паузаларни узайтириш. Иккинчиси ва учинчиси тижорий юк машиналарининг Фаластин ҳудудига киришига рухсат бериш ва эвакуация буйруқларини бекор қилиш билан боғлиқ.
"Бундан ташқари, биз вақти келди деб ҳисоблаган жанговар ҳаракатларни тўхтатиш билан бир қаторда, таклиф қилинган гуманитар чоралар тўлиқ амалга оширилиши керак", деб тушунтирди у.
Блинкен ва Нетаньяху учрашуви
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сўнгги марта 22 октябрь куни Эроннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларига қарши туриш ҳақида музокара олиб борди. Ўшанда Блинкен Исроилни Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ҳажмини ошириш ва “ёрдам бутун Ғазодаги тинч аҳолига етиб боришини” таъминлаш учун қўшимча чоралар кўришга чақирди.
Ўз навбатида The Times of Israel газетаси эса Нетаньяху идорасига таяниб, бошқача маълумот берди. Жумладан, музокараларда Ғазо секторида жанговар ҳаракатлар тугагач, уни ким бошқариши ҳақида сўз борган. Бироқ баёнотда сектордаги янги ҳокимият органлари қандай бўлиши мумкинлиги тафсилотлари келтирилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди