Фото: Green Lake County Sheriff’s Office
АҚШнинг Висконсин штатида яшовчи эркак ҳаммани ўзининг ўлганига ишонтириб, чет элга қочиб кетди.
Хотини ва уч нафар фарзанди байдаркада сузишга кетиб бедарак йўқолган Райан Боргвардтга аза тутиб ўтирган бир пайтда у чет элда бўлган, бу ҳақда People нашри Грин-Лейк округи шерифи Марк Подоллга асосланиб хабар берди.
Йўқолган эркакни ғаввослар ва итлар ёрдамида 54 кун қидиришди, аммо топилмади. Кўп ўтмай Канададан хабар келди — Боргвардт йўқолганининг эртаси куни ушбу мамлакатда рўйхатдан ўтган.
Кейин маълум бўлишича, Боргвардт «бедарак йўқолиши»дан аввалроқ чет эл банкига пул ўтказган, электрон почтасини алмаштирган ва ўз ҳаётини 375 минг долларга суғурталаган. Қолаверса, йўқолган куни компютерининг қаттиқ дискини алмаштириб, браузери хотирасини тозалаган, янги паспортни эса бир неча ой олдин олган.
Райан Боргвардт ҳозирда Европанинг қайсидир мамлакатида яшириниб юргани тахмин қилинмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...